Хоразмда аёл 2 фарзандини пичоқлади, 7 яшар қизи нобуд бўлди HD

19.11.2015
Хоразмнинг Урганч тумани Ғойбу қишлоғида яшовчи 30 ёшли Дилноза Ҳудойберганова икки фарзандини пичоқлади. Оқибатда 7 ёшли Шахло ҳаётдан кўз юмди, 10 ёшли Бозорбой оғир яраланди. Воқеа 15 ноябрь куни, кечқурун Ғойбу қишлоғининг Қози Қорабой маҳалласида рўй берди. Гувоҳларга кўра, аёл тергов пайти рўзғор тебратишга қийналгани сабабли фарзандларини пичоқлаганини айтган. Қўшниларининг Озодликка айтишича, аёл қизини юрагига пичоқ уриб ўлдирган. – Уйда дод-вой бўлди, борсак фарзандлари қонга беланиб ётибди. Қизи ўлиб бўлган. Ўғлининг курак қисмини бир қанча жойига пичоқ урилган, чалажон ётибди. Аёлнинг ўзи кўчага қочиб кетган экан, кейин қўшнилар ушлаб келишди. Ҳамма ери қон. Қизини кеча дафн қилишди. Ўғли реанимациядан чиққан, дейишяпти, кўп қон йўқотган экан, - дейди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган ғойбулик йигит. Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси расмийлари Дилноза Ҳудойберганова ҳибсга олингани ва унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг қасддан одам ўлдириш банди бўйича жиноят иши очилганини айтишди. Қўшниларига кўра, тергов давомида Дилноза фарзандларини рўзғор тебратишга қийналгани сабаб пичоқлаганини айтган.

Похожие видео