Навоийдаги Зармитон олтин конида 38 яшар ишчи тош остида қолиб, ҳалок бўлди HD

30.07.2019
25 июль куни Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли​ Зармитон конининг ГДУ-3 участкаси шахтасида 38 яшар ишчи Шуҳрат Тилавов​ тош босиб қолиши оқибатида нобуд бўлди. Кон ишчиларидан биридан олинган бу хабарни Навоий кон-металлургия комбинатининг Жанубий кон бошқармаси мулозими ҳамда шу бошқарманинг Хавфсизлик техникаси бўлими ходими тасдиқлади. Тош босиб қолган Шуҳрат Тилавовнинг ҳамкасби воқеа тўғрисида айтаркан, бундай деди: - Кеча эрталаб соат 7 ларда тош босиб қолди. Ўликни кун тушган пайтда олиб чиқишди, 1-2 соат кетди бунгаям. Тилавов Шуҳрат, 81 йилги бола, Нурободдан. Жанубий кон бошқармаси раҳбарияти телефонини кўтарган мулозим Зармитонда 25 июль куни содир бўлган бахтсиз ҳодисадан хабардор эканлигини, ҳодиса тафсилотлари ўрганилаётганини билдирди. Жанубий кон бошқармаси Хавфсизлик техникаси бўлимининг ўзини Комилжон, деб таништирган ходими ҳам 25 июль куни бахтсиз ҳодиса бўлганини тасдиқлади. Комилжон бундай деди: - Ҳозир нима бўлганини аниқ айта олмаймиз. Махсус комиссия тузилади, текширилади, улар хулоса берганидан кейин нимадир айтишимиз мумкин. Қонун бўйича хавфсизлик техникаси учун “иш берувчи жавобгар” дейилган. Иш берувчининг ҳар бир конда ўзининг вакиллари бор – шулар жавобгар. Зармитон кони ишчисига кўра, бахтсиз ҳодисалар охирги пайтларда хавфсизлик техникасига риоя қилмасликдан келиб чиқмоқда: - Яқинда ҳам битта авария бўлувди. Асосий муаммолар 540- горизонтда бўлаяпти. Шу бир йил ичида 7 тача бўлиб кетди бунақа ўлимлар – йил давомида ундан ҳам кўпдир. Қанча-қанча одам жароҳат олди.

Похожие видео