Машҳур қирғиз журналисти - Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири Уланбек Эгизбаев фожеали ҳалок бўлди HD
Қирғизистоннинг сўнгги пайтлардаги машҳур журналистларидан бири, Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Уланбек Эгизбаев 22 июлда фожеали ҳалок бўлди. Оиласи билан дам олишга борган Уланбек Эгизбаев Иссиқкўлда сувга чўкиб кетган. Уни қутқаришган, бироқ у хушига келмай, Чўлпонота шаҳар касалхонасида жон берган. Ички ишлар вазирлиги Тергов Бош бошқармаси ишчи гуруҳи воқеа жойида журналистнинг ўлими билан боғлиқ тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. 28 ёшли Уланбек Эгизбаев ўзининг ҳукуматдаги коррупция фош этилган журналистик суриштирувлари билан жамоатчилик орасида шуҳрат қозонган эди. Унинг қатор ҳужжатли фильмлари халқаро даражадаги мукофотларга сазовор бўлган.
Похожие видео
Показать еще