Шавкат Мирзиёев XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди HD

13.08.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 август куни XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди. Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари раҳбарлари, спортчиларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашди. Давлатимиз раҳбари барчани Ўзбекистон миллий терма жамоасининг улкан ғалабаси билан табриклади. Маълумки, ушбу Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 17 та спорт тури бўйича 71 нафар вакилимиз қатнашди. Бу юртимиз спорти тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Аввалдан ҳам, мусобақа пайтида ҳам спортчи ва мураббийларга керакли шароитлар яратиб берилди. Улар 3 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритиб, 200 дан зиёд давлат орасида умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгалладилар. Шу тариқа, мамлакатимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида иккинчи, Марказий Осиёда эса биринчи ўрин бўлди. Шунингдек, атлетларимиз 3 та Олимпия рекордини янгилаб, жаҳон спорти тарихида ёрқин саҳифа очди. Жамоамизга илк олтин медални 19 ёшли таэквондочи Улуғбек Рашидов келтирди. У бундай муваффақиятга эришган юртимиздаги энг ёш спортчи бўлди. Оғир атлетикачи Акбар Жўраев умумий ҳисобда 430 килограмм тош кўтариб, Олимпия рекордини ўрнатди ва Ватанимизга иккинчи олтин медални келтирди. Моҳир боксчи Баҳодир Жалолов, Президентимизга берган ваъдасининг устидан чиқиб, энг оғир вазн тоифасида Олимпия ўйинлари ғолиби бўлди. Юртимиз яккакурашлар мактабининг умидли вакиллари – дзюдочи Давлат Бобонов ва эркин курашчи Беҳзод Абдураҳмонов бронза медалларини қўлга киритдилар. Президентимиз ушбу спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига алоҳида раҳматлар айтди. – Томирларида Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Паҳлавон Маҳмуд, Заҳириддин Бобур каби буюк аждодларимизнинг куч-ғайрати жўш уриб турган, уларга ҳар томонлама муносиб бўлган авлодгина бундай улкан ишларга қодир бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев. Юртимизда аёллар спорти ривожланиб бораётгани эътироф этилди. Буни Токио Олимпиадасида 28 нафар спортчи қизларимиз қатнашганида ҳам кўриш мумкин. Бу мустақил Ўзбекистон тарихида рекорд натижадир. Давлатимиз раҳбари дунё миқёсида шуҳрат қозонган қаҳрамон спортчимиз Оксана Чусовитина ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. У спорт гимнастикаси бўйича кетма-кет 8 марта Олимпия ўйинларида қатнашган. Бу жаҳон спорти тарихида ноёб ҳодиса бўлиб, Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган. Шу боис унинг иштироки Токио Олимпиадасининг муҳим воқеаларидан бири сифатида эътироф этилди. – Бундай афсонавий спортчимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Унинг жасорати, иродаси, ғалабага қатъий интилиши ёш спортчилар учун улкан муваффақият ва шон-шараф мактаби бўлиб қолади, – дея таъкидлади Президент. Ватанга муҳаббати, спортга фидойилиги ва улкан хизматлари учун Оксана Чусовитинага “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвони берилди. Вазирлар Маҳкамасига Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалоловнинг спорт мактабларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. П

Похожие видео

Показать еще