Uzbek Ўзбекистондан қанча пул олиб чиқсам бўлади? HD
OzodJavobнинг навбатдаги сонида Ўзбекистондан пул олиб чиқиш ва пул олиб кириш тартиблари борасида суҳбатлашамиз. Мутахасисларга кўра, пул олиб киришга ҳеч қандай чеклов йўқ, фақат пул олиб чиқиш анча мураккаб. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат қилаётган сирдарёлик Ниғмат ака OzodJavob га Skype орқали савол йўллаб, Ўзбекистонга пул олиб кириш тартиб-қоидалари борасида қизиқди. "Мен уч йилдан буён Россияда ишлаяпман. Баҳорда уйга кетмоқчиман. Анча йиғиб қўйган пулим бор. Лекин қандай олиб кетишни билмаяпман. Танишларим 10 минг доллардан кўп бўлса, 1 фоиз тўлаш керак деяпти. Кимдир 10 минг доллардан кўп бўлса, умуман олиб кириш мумкин эмас деяпти. Илтимос Ўзбекистонга пул олиб кириш борасида ўрганиб берсангиз" дея сўради сирдарёлик Ниғмат ака. Тошкентлик Гулнора опа эса Ўзбекистондан пул олиб чиқиш йўллари борасида қизиққан. "Мен яқинда хўжайиним билан Анталияга дам олишга кетмоқчиман. Шу борганимизда Истанбулда ҳам бир неча кун бўлиб, савдо қилмоқчимиз. Биласиз, бизда Туркия моллари қадрланади. Қизларим, келинларим, невараларим, қолаверса, ўзимизга ҳам кийим-кечак харид қилмоқчимиз. Лекин пулимизни қандай олиб чиқишни билмаймиз. Ўзи қанча пул олиб чиқиш мумкин? Хоҳлаганча пул олиб чиқиш мумкинми? Шуларни билиб берсангиз, дея сўради email орқали тошкентлик Гулнора опа.
Похожие видео
Показать еще