Сўров: ‘Дунёнинг энг аҳолиси сахий давлати Мяньмар бўлади’ми?

06.09.2017
Дунё давлатларининг умумий сахийлик рейтингида Мяньмар яна биринчиликни эгаллаган. Рейтинг Буюк Британиянинг ‘Charities Aid Foundation’ халқаро хайр-эҳсон ташкилоти томонидан эълон қилинган. Бу – Мяньмарнинг сахийлар рўйхатида кетма-кет тўртинчи бор қолган иштирокчи давлатларни ортда қолдириб кетиши бўлади. Бу йилги рўйхат Мяньмарда танглик кучайган, ўн минглаб мусулмонлар зўравонликлардан қочиб, дарбадарликка юз тутган бир манзарада эълон қилинган. Шу кунларда Мяньмардан катта сондаги мусулмонларнинг уйларига ўт қўйилгани, “жангари” экани айтилган юзлабининг ўлдирилганига оид хабарлар олинган. Чеченистон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон дохил қатор дунё давлатлари бу каби ҳолатни кескин қоралаб чиқишган. Туркия Мяньмардаги мусулмонларга 1000 тонналик гуманитар ёрдам жўнатиш ниятини ҳам изҳор этган. Янги тадқиқот дунёнинг 139 давлатида 148 минг киши орасида олиб борилган. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Похожие видео

Показать еще