✔️ТИШДАГИ ТОШЛАРДАН БУТУНЛАЙ ХАЛОС БЎЛИШ - Тиш тошларини тозалаш учун ЭНГ ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР HD
Янги видео-лавҳаларга обуна бўлиш учун ушбу линк устига босинг ва обуна тугмаси ёнидаги қўнғироқча устига босиб қўйинг: https://goo.gl/hXCTCA ТИШДАГИ ТОШЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШ - Тиш тошларини тозалаш учун ЭНГ ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР Барчамиз тишларимиз оппоқ бўлишини жуда хоҳлаймиз, ахир тишларимиз юзимизни безаб туради. Аммо оғиз гигиенаси нафақат гўзаллик учун, балки бутун организм саломатлиги учун ҳам ниҳоятда муҳим эканини унутмаслигимиз керак. 2010 йилда Нью Йорк Университети тадқиқотчилари яллиғланган милклар ва Альцгеймер касаллиги ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашган. Оғиз бўшлиғи гигиенаси ва юрак касалликлари ўртасидаги боғлиқлик эса азалдан илм-фанга маълум. ТИШ ТОШЛАРИ ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ? Оғиз яхши тозаланмаса, оғиздаги бактериялар овқат қолдиқлари билан бирикиб, тишлар орасида ва устида қоплам (налёт) пайдо қилади. Бу налёт вақт ўтган сари қаттиқлашиб боради ва тиш тошига айланади. Тиш тошлари эса милк касалликлари ва бошқа жиддий муаммоларга аста-секин олиб боради. ТИШ ТОШЛАРИДАН БУТУНЛАЙ ҲАЛОС ҚИЛУВЧИ 3 РЕЦЕПТ Рецепт №1 Массалиқлар: Кокос ёғи ёки бошқа рафинадланмаган табиий ёғ Ҳар куни тонгда уйқудан турганингизда тишларни ювмасдан ва овқат ҳам емасдан олдин оғизга 1 ош қошиқ кокос ёғи солинг ва оғизда 15-20 дақиқа ушлаб туринг. Ёғни тишларга ва тил тагига теккизиб айлантириб туринг, лекин асло юта кўрманг. Оғизда ушлаб турилган ёғ тиш тошларини юмшатади ва оғиздаги капиллярлар орқали зарарли моддаларни ўзига тортиб олади, шунинг учун ҳам бу ёғни ютмасдан белгиланган вақт ўтгач ахлат челакка туфлаб ташланг. Сабаби, раковинага туфлаб чифарсангиз, ёғ қотиб қолиб сувни ўтказмай қўйиши мумкин. Ёғни туфлаб ташлаганингиздан кейин оғизни илиқ сув билан чайинг ва одатдагидек ювинг. Рецепт №2: Табиий тиш пастаси ва тиш тошини туширувчи восита Массалиқлар: 7 ош қошиқ кокос ёғи, 7 ош қошиқ ош содаси, чой дарахти ёғи ёки қалампирмунчоқ ёғи -1-2 томчи (солмаса ҳам бўлади, лекин тавсия қилинади) 1 1/2 ош қошиқ Стевия экстракти (солмаса ҳам бўлади) Массалиқларни аралаштириб ҳар куни тиш пастаси ўрнида ишлатинг. Ош содаси кокос ёғи билан аралаштирганда тиш эмалига зарар бўлмайди, аммо тишлар жуда сезувчан бўлса бу аралашмадан ҳафтада 1-2 марта фойдалансангиз бўлади. Рецепт №3: Йиғилиб қолган тошларига қарши яхши восита Массалиқлар: 1/2 стакан розмарин, 1 стакан ялпиз кўкати (қуритилмагани), 2 стакан сув Сувни қайнатинг. Қайнаган сувни ялпиз ва розмарин устидан қуйинг ва 15 дақиқа дамланг. Сўнг сузиб олиб, оғизни яхшилаб чайинг. Бу муолажани ҳар куни камида 2 маҳал амалга оширинг. Шу учала рецепт ҳаммаси бирлашиб ишлатилса натижа яна ҳам тез ва самарали бўлади. Яъни, эрталаб турганда оғизга ёғ олиб 20 дақиқа юргач, оғизни чайиб 2-рецепт бўйича тайёрланган тиш пастаси билан тишларни ювинг. Тишлар ювилгач, 3-рецепт бўйича тайёрланган суюқлик ёрдамида оғизни яхшилаб чайинг. ------------------------------------------------------------------------- Good For You by THBD https://soundcloud.com/thbdsultan Creative Commons — Attribution 3
Похожие видео
Показать еще