Ўш: Ўн кун ичида уч киши сувга чўкиб ҳалок бўлди HD
Сўнгги 10 кунда Ўш шаҳрида 2 ўсмир ва 50 ёшдаги фуқаро вафот этган. 3 кун аввал 10 ва 12 ёшдаги болалар Увам канилада оқиб кетиб, ФҲМнинг қутқарув хизмати 5 соат излаб жасадларини топишган. ФҲМнинг Ўш шаҳридаги қутқарув бўлими бошлиғи Замир Эрмаматовнинг маълумотига кўра, беш ой ичида ўлка худудида 25 киши сувга чўкиб кетган. Ачинарлиси ҳалок бўлганларнинг кўпчилигини ёш болалар ташкил қилади. Ўсмирлар иссиқ кунлари чўмилиш учун ўзлари бориб халокатга учрашади. Чунки сувнинг сатхи кўтарилган вақтда чўмилиш учун сувга тушиб, оқиб кетиш ёки чўкиб кетиш ҳоллари кўпаяди. Бу ўсмирларгагина эмас, катталарга ҳам ҳавфли бўлади. Хар йили чўмилиш мавсумида ўлкада юздан ортиқ киши халок бўлади. Ҳудудлар бўйича олсак, бундай тасодифлар кўп содир бўлган учликка Ўш шаҳри ҳам киради. Шахардаги халокат кўп содир бўлган ҳудудларни куйидаги инфографикадан кўришингиз мумкин. Инфографика ФҲМнинг Ўш шаҳридаги қутқарув бўлими бошлиғи Замир Эрмаматовнинг сўзларига кўра, сувга чўккан ҳолатлар нафақат дарё ва сойларда, балки чўмилиш ҳавзаларида ҳам бўлиши мумкин. Масалан тажрибаси йуқлар бассейнларга тушиб сув ютиб, ҳалок бўлган вазиятлар содир бўлган. Йил бошидан буён сувда оқиб кетиб вафот этганларнинг сони 25га етиб, кўпчилиги 10 ёшгача бўлган ўсмирлар эканлиги аниқланган. Болалар иссиқ кунларда катталарнинг назоратисиз сувга тушиб оқиб кетишади. “Бугунги кунда анҳорлардаги сув ҳажми юқори. Нафақат ёш бола катталар ҳам чиқа олмайди бу ердан”,- дейди З. Эрмаматов.. Ўшда Оқбура дарёси ёш болаларгагина эмас катта ёшдагилар учун ҳам ҳавфли. Лекин сув қирғоқларини барчасига тўсиқларни ўрнатиш мумкин эмас. Шу боис махсус хизмат тушунтириш ишларини олиб боришгани билан мавсум якунлангунча 20га яқин фожеа бўлиб, инсон ўлими билан якунланади. Бундай ҳавф Увам каналида ҳам сақланади. Хавфсиз деб фарзандларини юборувчи бассейнлар ҳам ишончли эмас. Сабаби бассейнда чўкиб кетган вазият ҳам бўлади. Шу сабаб ҳар бир дам олиш жойида қутқарувчилар бўлиши лозим. Қутқарувчи Кудайберген Романовнинг таъкидлашича, дам олишга келганларга, айниқса ёш болаларга сувга тушиш қоидаларини ўргатишади. Шунингдек қутқарувчи ўзи ҳам соғлом ва кучли бўлиши лозим. “Чўкаётган одамга аввало баллон ирғитилади. Сўнгра қутқарувчилар чўкаётган кишига ёрдам бериш учун сувга тушиб, унинг белидан ушлаб олиб чиқиш лозим”,- дейди у. Ўш шаҳрида жаъми 10га яқин бассейн бўлса, уларда 20-30 қутқарувчи бўлиши керак. Улар қутқариш билан бирга биринчи тиббий ёрдамни ҳам кўрсатиши зарур. Эслатиб ўтсак, ўтган йили чўмилиш мавсумида 26 фуқаро ҳалок бўлган.
Похожие видео
Показать еще