Uzbek Тожикистонда икки киши геморрагик безгак туфайли нобуд бўлди

15.07.2016
Тожикистоннинг Хатлон вилояти Бохтар туманида яшаган 48 ёшли Фотима Қосимова ва 17 яшар Сафархон Шарипов геморрагик безгак туфайли нобуд бўлди. Кана чаққанидан кейин Хатлон вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган Фотима Қосимова ўша ерда жон берган. Сафархон Шарифов онаси Гулчеҳра Шарифова билан биргаликда безгак ташхиси билан касалхонага ётқизилганди, бироқ шифокорлар фақат аёлнинг ҳаётини қутқаришга муваффақ бўлишган, холос. Иккала бемор ўлимидан бери 4 кун ўтган бўлса-да, Бохтар туман маъмурияти вакиллари буни Озодликнинг тожик хизматига фақат 14 июлга келиб тасдиқлаганлар. Туман расмийларига кўра, “геморрагик безгак” ташхиси Бохтарда яшовчи яна уч кишига қўйилган, нобуд бўлган икки беморга алоқаси бўлмаган бу одамлар ҳозир шифокорлар назорати остида тутиб турилибди. Туман мулозимларининг ишонтиришича, шифокорлар касаллик тарқалишининг олдини олиш учун барча чораларни кўрмоқдалар. Бохтарда икки киши безгакдан қазо қилганини Хатлон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сайдулло Маллазода ҳам тасдиқлаган.

Похожие видео

Показать еще