Ёзёвонда касалхонага бемор кўргани келган одам портлашдан нобуд бўлди HD
Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги касалхонага бемор кўриш учун борган 33 ёшли Раҳмонали Раҳмонов отилиб кетган кислород баллонидан олган жароҳати туфайли жон берди. Озодлик манбаларига кўра, касалхона ходимлари Раҳмонали ва яна бир йигитдан кислород баллонини ичкарига олиб кириб беришни илтимос қилган, бироқ зинадан кўтарилаётган пайтда, йигитлар қўлидан баллон тушиб кетиб, фожиа рўй берган. Ёзёвон тумани марказий касалхонасида даволанаётган яқинини кўриш учун 4 август куни борган 33 ёшли Раҳмонали Раҳмоновнинг ҳаёти фожиали якун топгани тўғрисида Озодликка хабар берган ёзёвонлик манбага кўра, касалхона ходимлари Раҳмонали ва унинг ўртоғидан кислород баллонини касалхона ичкарисига олиб кириб беришни илтимос қилган: “Касалхона эҳтиёжи учун кислород баллони олиб келишган экан. У жуда ҳам оғир бўлганлиги учун касал кўргани келган одамларга ёрдам беринглар деб, Раҳмоналидан илтимос қилишибди. У шериги билан баллонни зинадан кўтариб чиқаётганда қўлидан тушиб кетган. Баллоннинг бўғзи узилиб кетиб, напор билан Раҳмоналини эзиб юборган”, деди манба.
Похожие видео
Показать еще