Uzbek Бухоронинг машҳур “Қамиш бар”и ëниб кетди HD

23.04.2015
22 апрель куни айни тушлик пайтида Бухорода ўз шашлиги билан танилган “Қамиш бар” емакхонасида газ портлаши оқибатида ëнғин чиқди. Озодлик суҳбатлашган воқеа гувоҳлари портлаш ва ëнғин оқибатида инсоний талофат борлигини тахмин қилса¸ шаҳар ўт ўчирувчилари жабрланганлар борлиги¸ аммо ўлганлар йўқлигини билдирди. Бухоронинг 5-микрорайонида жойлашган “Қамиш бар” да чоршанба куни соат 2:30 лар атрофида юз берган портлаш овозини бир неча километр масофадагилар ҳам бемалол эшитди¸ дейди портлаш овозини эшитибоқ воқеа жойига борган бухороликлардан бири: - “Қамиш бар” Бухоро марказида бўлмаса ҳам¸ 5-микрорайоннинг ўртасида жойлашган. Автобус бекатига туташ бу барнинг ëнида бошқа ресторанлар¸ “Чашма” тўйхонаси” жойлашган. Қаршисида Автомобиль йўллари коллежи бор. Бекатда доим одам тирбанд¸ атрофда талабалар¸ хўрандалар кўп. Айни обед пайтда жуда кучли портлаш бўлди. Портлаш овози километрларгача эшитилди. Ошхонадаги газ баллон портлаган¸ дейишаяпти. Соат учларда мен борганда учта ўт ўчириш машинаси¸ иккита “Тез ëрдам” бор эди. Одамларга талофат етгани аниқ. Портлаш пайтида ошхонада ошпаз¸ идиш юваëтганлар бўлган. Тушлик пайтида одам жуда гавжум бўлади бу ерда. Бар ҳудудининг 50 метрча жойи ëниб кул бўлган¸ дейди воқеа жойини бевосита бориб кўрган бухороликлардан бири.

Похожие видео

Показать еще