Британияда янги Бош вазир: Борис Жонсон Ўзбекистонни яхши билади - BBC Uzbek

23.07.2019
Британияда янги Бош вазир: Борис Жонсон Ўзбекистонни яхши билади - янги Бош вазирнинг номи шу соатларда маълум бўлди. Батафсил ўқиш учун - https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-49087573 Бу мақомни кўпчилик кутганидек Британия собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон эгаллайдиган бўлди. Консерваторлар партияси лидерлиги учун бўлган пойгада айнан унинг қўли баланд келди. Британия сиёсий доираларидаги кўпчиликнинг башоратлари ўзини оқлади. Борис Жонсон Бош вазир этиб эртага расман қасамёд келтиради. У британ сиёсатидаги энг таниш чеҳралардан бири, машҳур сиёсатчи Аммо сиёсатнинг одатий йўриғига юрмайдиган шахс сифатида танилган. Шахсий ҳаёти ҳам, касбий фаолияти ҳам у қадар силлиқ эмас. Ўтган йиллар давомида шахсий ҳаёти матбуотнинг нигоҳида бўлиб келган. Сиёсий фаолиятига келганда, шошқалоқ ва бемулоҳазасизликда оид танқидлар манзарасида юрган. Борис Жонсонга Ўзбекистон яхши таниш, вақтида бўлиб қайтган. Ўз таассуротлари билан ошкора ўртоқлашишни ҳам унутмаган. Бу ҳақдаги тафсилотларни билиш учун веб саҳифамиз bbcuzbek.com га назар ташланг. Би-би-си Ўзбек Хизмати ходими Ибрат Сафонинг Борис Жонсон билан қилган суҳбати билан танишинг. Видеолавҳамизда эса, унинг таржимаи ҳоли билан танишинг. Шундай қилиб, Борис Жонсон ким? У қандай қилиб бу даражага кўтарилди? BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Похожие видео