Fakt va Fikr (22): Çala va mujmal konstitutsiyalar zulmning huquqiy asosidir! HD

10.04.2021
Ўтган кўрсатувимизда зулмга хизмат қиладиган сиёсий тизимни демонтаж қилиш ва ўрнига адолатга хизмат қиладиган бошқарув тизимини қуриш ҳақида гаплашган эдик. Эски тизимни демонтаж қилиш ва янги тизим қуриш эски тизимнинг ҳуқуқий фундаменти ҳисобланадиган эски конституциянинг ўрнига, янги Асосий Қонун қабул қилишдан бошланади. Нега тизимни ўзгартириш айнан янги конституция қабул қилишдан бошланиши шарт? Бу ишни парламент чиқарган янги қонунлар, президент фармонлари ёки ҳукумат қарорлари билан амалга оширса, бўлмайдими? Йўқ, бўлмайди! Чунки парламентнинг адолатсиз қонунлари, президентнинг зулмкор фармонлари ва ҳукуматнинг ғайриҳуқуқий қарорлари зулмнинг деворлари ва томларидир. Улар зулмга хизмат қиладиган конституцига асосланган ҳолда қабул қилинади. Яъни адолатсиз қонун, фармон ва қарорларнинг негизида адолатсиз конституция ётади. Қисқаси, давлат миқёсидаги ҳар қандай зулмнинг негизида зулмга хизмат қиладиган қилиб ёзилган конституциялар ётади. Бундай конституцияларни ёзувчилар асосий қонун матнини чиройли, лекин атайлаб мужмал ва чала қилиб ёзишади. Чунки чала ва мужмал конституция талабларини айланиб ўтиш, бузиш жуда осон. Ўзбекистон Конституциясидаги мужмалликлар зулмга хизмат қилмоқдами ёки адолатгами? Адолатга ҳуқуқий асос бўла оладиган конституциялар қандай ёзилади? Бугунги кўрсатувимизда ана шу саволларга жавоб излаймиз. 1754-1838 йилларда яшаб ўтган таниқли фарнцуз сиёсатчиси ва ташқи ишлар вазири Шарль Морис де Талейран Франциянинг янги конституциясини ёзаётганларга қарата: “Конституцияни иложи борича қисқа ва мужмал қилиб ёзинглар!” – деган. Конституция матнини тайёрлаётган гуруҳ аъзолари Талейрандан: “Нега ундай деяпсиз?” – деб сўрашганида, Франция ташқи ишлар вазири: “Конституция қабул қилинганидан кейин ҳукмдоримиз ва ҳукуматимиз уни осонлик билан буза олиши учун” – дея жавоб берган. Талейраннинг фикрини бошқача қилиб айтса, конституция матни – қисқа ва мужмал бўлса, ҳукуматнинг зулми – узоқ ва аниқ бўлади! Гитлер фашизмининг энг фаол арбобларидан бири, Иккинчи жаҳон уруши пайти ишғол қилинган Польшада минглаб бегуноҳ одамларни газ ўчоқларида ёққан жаллод Ҳанс Франк Адольф Гитлернинг манфаатлари учун қабул қилинган олмон конституцияси ҳақида: “Фюрернинг ихтиёри – мана бизнинг конституция!” - деган. Бир одамнинг ихтиёри ва манфаати учун ёзилган конституция Германияни қандай аҳволга солганини ҳаммамиз биламиз. Конституциялар бир одам, унинг яқинлари ва оиласи манфаатларига хизмат қилса, жамият ривожига тўсқинлик қилиб, мамлакатни ё қолоқликка ё ёвузликка етаклайди. Француз мутафаккири Максимилиан Робеспьер айтганидек, “ҳар қандай конституция барча инсон озодлигининг ғалаба қозонишига хизмат қилиши керак”. Яхши конституциялар оддий халқ тушунадиган содда тилда аниқ ва лўнда қилиб ёзилади. Яхши конституцияларда мужмаллкилар ва туйнуклар бўлмайди. Яхши конституциялар иқтидорга ёвуз одам келса ҳам, унга ёвузлик қилишга, конституцион нормаларни бузишга имкон бермайдиган қилиб ёзилади. Тарихий фактлар шуни кўрсатади-

Похожие видео