Uzbek Бош вазир топшириғи билан Термизни “обод қилиш” бошланди HD

10.08.2016
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев топшириғи билан мамлакат бўйлаб давом этаëтган “ободонлаштириш” жараëнининг янги тўлқини жанубга кўчди. Сурхондарë вилояти маркази Термиз шаҳрига бутун республикадан юборилган юзлаб ишчи шаҳарни 16 округга бўлган ҳолда¸ бузиш ишларини олиб бормоқда. Шахсан Меҳнат вазири бош-қош бўлаëтган бу жараëн оқибатида йиллар давомида кадастрга киритилмай келинган уйларда яшаб келган одамлар кўчада қолмоқда. Бош ташаббускор яна Бош вазир 5 августдан Термиз шаҳридаги кўп қаватлик турар-жой бинолари жойлашган 16 та маҳаллада бузилиш ишлари бошланди. Озодлик манбалари таъкидича¸ Афғонистон билан чегарадош Термиз шаҳрида жами 30 та маҳалла бор ва шаҳарнинг ярим ҳудудидан кўпроғидаги бузилишларга бир куннинг ўзида старт берилган. Шаҳарнинг кўп қаватли уйлар жойлашган 16 маҳалласи 16 секторга бўлинган ва бу бузилишларни назорат қилиш масъулияти ҳокимлик¸ прокуратура¸ ички ишлар бошқармаси¸ солиқ қўмитаси каби турли давлат органларига топширилган. Айтилишича¸ ҳар бир округнинг алоҳида мутасаддиси бор ва Термиздаги ялпи бузилишга Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов масъул этиб тайинланган.

Похожие видео

Показать еще