Мулозимларни сувга тушириб таҳқирлаган собиқ бош вазир муовини Қашқадарёга ҳоким бўлди HD

28.10.2019
Президент Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиевни ишдан олиш топшириғидан қарйиб 3 ой ўтиб, 26 октябрь куни Рўзиев ишдан олинди. Унинг ўрнига мулозимларни сувга тушириб таҳқирлаган собиқ бош вазир муовини Зойир Мирзаев тайинланди. Думбул билан танилган Миришкор ҳокими Равшан Комилов ҳам ишдан олинди. Шунингдек, Қарши шаҳри ҳокими Жамшид Фозилов, Чироқчи тумани ҳокими Рустам Жўрақобилов​ ҳам вазифасидан бўшатилди. Шу куни вилоят ҳуқуқ-тартибот тизимининг уч асосий мулозими: вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи ва вилоят солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди. Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев ​Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. 26 октябрь куни Қашқадарёда ўтган ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги махсус йиғилишда олти йилдан бери Қашқадарё вилоятига ҳокимлик қилиб келган Зафар Рўзиев ишдан олинди. Бу хабарни Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг матбуотга гапириш ваколати йўқлиги учун шахси сир қолишини сўраган мулозими Озодликка тасдиқлади. Йиғилишда Президент администрацияси раиси Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов қатнашган. Зафар Рўзиев 2013 йилнинг 27 сентябрь куни марҳум президент Ислом Каримов томонидан Қашқадарёга ҳоким этиб тайинланган эди. Рўзиев дастлаб жорий йилнинг 2 август куни президент Мирзиёев томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Похожие видео