Президент миллий кино санъати ва киноиндустрияни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди HD
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 29 декабрь куни миллий кино санъати ва киноиндустриямизни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош вазир, тегишли вазирлик ва идоралар, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва унинг тизимидаги ижодий ташкилотлар раҳбарлари, киноижодкорлар вакиллари иштирок этди. Йиғилишда соҳадаги мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Жумладан, кинематография соҳасини ривожлантириш борасида қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш, хорижий киностудиялар ва киноижодкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, улар билан ҳамкорликда фильмлар яратишни йўлга қўйиш ғоят муҳим экани қайд этилди.