Ўзбекистон, интернет тезлиги: “Мирзиёев, ёрдам беринг”, “Проста кааааашмар”

21.09.2018
Ўзбекистондаги интернет тезлиги билан боғлиқ аҳвол, айниқса, сўнгги ҳафталарда ижтимоий-мулоқот тармоқларини қизитган яна бир топ мавзулардан бирига айланган. Алал-оқибат, куни-кеча ушбу мавзуга шахсан мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзи эътибор қаратган. Кибер фазода турфа ўзбекистонликларнинг шикоятлари кучайиб бораётган бир манзарада президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи ушбу масалага эътибор қаратган. Мамлакат раҳбари бошчилиги остида бўлиб ўтган йиғинда эътибор айнан Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг бугунги аҳволига қаратилган. Телефон ва интернет фойдаланувчиларига кўрсатилаётган хизматлар сифати пастлиги расман эътироф этилган. Мавжуд алоқа тармоқларининг атиги 27 фоизи оптик толали, қолгани мис симли линиялардан иборат экани ошкора танқид қилинган. Интернет тармоғига уланиш тезлигини ошириш, алоқа тармоқларини тўлиқ оптик толага алмаштириш бўйича кўрсатмалар берилган. “Ўзбектелеком” компаниясининг нуфузини оширишга қарор қилинган. “Ўзмобайл” миллий мобиль алоқа операторини ривожлантириш бўйича ҳам топшириқлар берилган. Мазкур вазирлик раҳбариятини ўзгартиришга нега “мажбур бўлингани” сабаби ҳам унинг фаолиятидан қониқмаслик мазмунида изоҳланган. Ҳатто Тошкентдаги ана шу йиғин ҳақидаги хабарнинг ўзи ҳам ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларининг кўплаб комментларига сабаб бўлган. Би-би-си Ўзбек Хизмати ҳам мавжуд вазиятга оддий ўзбекистонликлар нигоҳида назар ташлашга қарор қилди. Улар қолдирган айрим фикрлар асосида мана бу видеолавҳачани тайёрлаб, эътиборингизга ҳавола этди.

Похожие видео

Показать еще