Уйи бузилган избосканликларга ҳокимият ёрдам бера бошлади HD

19.04.2013
Андижон вилоятининг Избоскан тумани Пойтуқ шаҳарчасидаги Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ўқиган 2-умумтаълим мактабига элтувчи йўлнинг икки четидаги уйлари бузилаётгани тўғрисида Озодлик 11 апрел куни хабар берган эди. Сўнгги хабарларга қараганда, ҳокимлик аҳолига ёрдам бера бошлаган. Избоскан туманидаги Пойтуқ шаҳарчасида уйлари бузилган аҳолига ҳокимият ёрдам бера бошлагани тўғрисида овози ёзиб олинишини истамаган пойтуқлик тадбиркорлардан бири хабар берди: - Сизлар берган эшиттиришдан сўнг ҳокимиятда экстренний йиғилиш бўлган. Бу мажлисда уйи бузилганларга ёрдам бериш масаласи кўрилган. Шундан сўнг 12 кишига ер участкалари берилди. Энди одамларга илгаригидақа қўпол эмас, балки жуда яхши муомалада бўлишяпти. Бу хонадонларга банклардан кредит бериш масаласи қўйилиб, бу ҳақда маҳалла қўмиталарига айтилган. Дўкони бузилган тадбиркорлар шанба куни кадастр биносига чақиртирилиб, "дўконларимизни бузиб қайта замонавий қилиб қуришга ижозат беринг" мазмунидаги аризалар ёздириб олинган. Бу уларга ўша жойларида янги дўкон қуришга рухсат дегани. Бир оғиз сўз билан айтганда муз жойидан кўчди,- деди избосканлик тадбиркор.

Похожие видео