Агар дўконим учун товон пули берилмаса, президент девони олдига бориб ётамиз HD
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидан қўнғироқ қилган тадбиркор Адҳамжон Абдуллаев, бузилган деҳқон бозори ҳудудидаги дўконлари учун товон пули ололмаётганидан OzodMikrofonга шикоят қилди. Тадбиркорнинг айтишича, ҳар бири 300-350 миллион сўм турадиган, кўчмас мулк сифатида расмийлаштирилган уч дўкон учун ҳокимият бир сўм ҳам пул бермаган. “Ҳокимга арз қилиб борсам, “ҳа амакиларингиз ёрдам беришар, ўзингиз қуриб оларсиз”, дейди. Ахир амакиларим 7 ойдан буён ишсиз ва таъминотсиз қолган ўн беш жонни қачонгача боқади”, дейди Адҳамжон Абдуллаев. Тадбиркор, унинг оиласига тегишли бўлган дўконларнинг кўчмас мулк эканлиги ҳақидаги фотоларни ҳам Озодликка тақдим қилди. “Агар ҳокимлик товон пулини бермаса, оилам билан президент девони эшигига бориб ётиб оламан, чунки яшашга умуман имкон қолмади. Бу дўконларни бор-будимизни сотиб олган эдик”, дейди тадбиркор.