Бош прокурор ўқиган мактаб йўлидаги уйлар бузиляпти HD

12.04.2013
Андижон вилоятининг Избоскан тумани Пойтуқ шаҳарчасидаги 2-умумтаълим мактабига элтувчи йўлнинг икки четидаги аҳоли уйлари ва тадбиркорлик объектлари бузиляпти. Маълум бўлишича, бу мактабда бир пайтлар Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров таҳсил олган. Туман ҳокимининг ваъдасига қарамай уйлари бузилган аҳолига ҳеч қандай товон пули берилмаяпти ва янги уй қуриш учун ер ҳам ажратилмаган. Избоскан тумани маркази Пойтуқ шаҳрида 40дан зиёд хонадон бузиб ташланди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган, исми сир қолишини сўраган избосканлик тадбиркорлардан бирининг айтишича, уйларнинг бузилиши Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ўқиган мактабнинг реконструкция қилинаётгани билан боғланмоқда: - Мана бу генералний прокуроримиз Рашид Қодиров Пойтуқда катта бўлган. 2-мактабда ўқиган. Шу мактаб ҳозир реконструкция бўляпти, бунга тўрт миллиард сўмдан ортиқ пул ажратилган. Энди шу мактабга борадиган йўллардаги уйлар бузилиб, одамларга икки қаватлик чиройли уй қурасан деяпти. Дўконлар ҳам бузиляпти. Энди бизларку қуриб оламиз, пулимиз бор. Лекин оддий одамларга қийин бўляпти. На бир тийинлик ёрдам бериляпти, на ер бериляпти,- дейди избосканлик тадбиркор.

Похожие видео

Показать еще