Ўзбекистон Янги Ипак Йўлидаги ўрнини йўқотмоқдами? Фильм трейлери
ВИДЕОНИ УЛАШИНГ: Янги Ипак Йўлининг Хитойдан бошланиб , Европага элтувчи асосий автомобиль ва темир йўли Қозоғистондан ўтмоқда. Шарқий Қозоғистон ва Ғарбий Хитой чегарасида дунёдаги мисли кўрилмаган "Хоргос" эркин савдо ҳудуди тикланмоқда. "Хоргос"ни аллақачон Ғарб ва Шарқ дарвозаси, деб ҳам аташмоқда. Аммо азалий Ипак Йўлининг Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Андижон, Хива, Термиз, Қўқон, Наманган ва Шаҳрисабз каби шаҳарлари жойлашган Ўзбекистон энди четда қоладими? Не боис бугун Қозоғистон Ипак Йўлида илғорликни илиб кетди? Ўзбеклар тарихий савдо йўлидаги ўз ўрнини йўқотмаслик учун нима қилиши зарур? Би-би-си янги фильми трейлери. Фильмни тез кунларда Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTube, Facebook, ok.ru каналларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда томоша қилинг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин. (Тимур Карпоа олган суратдан фойдаланилди).