«Компьютер саводхонлиги – интеллектуал мусобақа» тадбирининг саралаш босқичи ўтказиди HD
Xabar.uz 2020 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва Миробод туманидаги 56-умумтаълим мактаби маъмурияти билан ҳамкорликда мактабнинг 6-синфидан 9-синфигача бўлган ўқувчилар ўртасида жорий йил 17-22 январь кунлари “Компьютер саводхонлиги – интеллектуал мусобақа” тадбирининг саралаш босқичи ўтказилиб, синф ғолиблари аниқланди. Мусобақа 3 йўналишда, яъни 6-синф ўқувчилари ўртасида “Paint-ранглар жилоси” (Paint дастурида расм чизиш), 7 ва 8-синф қизболалари ўртасида “Моҳир бармоқлар” (тез, бехато текст териш), 9-синф ўқувчилари ўртасида “Рақамли таълим” сарлавҳаси - Менинг кўркам мактабим номи билан (Power Point дастурида слайд тайёрлаш) йўналишларида бахс олиб бордилар.