ДХХ раиси яккабоғлик тадбиркор дўконини бориб кўрди HD

29.07.2019
Давлат хавфсизлик хизматининг раиси Абдусалом Азизов шанба оқшомида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманига борди. Туман матбуот хизматига таяниб, Daryo.uz нашрининг хабар қилишича, ДХХ раҳбари туман ҳокими ўринбосари ва тадбиркор ўртасида можаро бўлиб ўтган "Эски Яккабоғ" қишлоғига борган ва тадбиркорнинг дўконини бузишга уринганларга танбеҳ берган. Шу куни Бош вазир Абдулла Арипов Хоразм вилоят, Урганч туманига борган ва бузилган уйи учун товон пули берилмаганидан норози бўлиб, Урганч-Ҳазорасп автомобиль йўлини тўсиб қўйган аҳоли билан учрашганди. ДХХ раиси Яккабоғда 20 июль куни Қашқадарë вилояти Яккабоғ туманида тадбиркор ўзи кредитга қурган икки қаватли янги дўкони ва цехини бузишга борган туман ҳокими ўринбосарининг устига бензин сепиб, ëқиб юборгани тўғрисида биринчи бўлиб Озодлик хабар қилган эди. Яккабоғ тумани матбуот хизмати раҳбари Бозор Азизовнинг нашрга билдиришича, ДХХ раиси тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли бетон ғиштдан қурилган бинони бузишга уринган маҳаллий расмийларни "қаттиқ койиган". "ДХХ раиси тадбиркор дўкони бузилиши юзасидан фикр билдирар экан, "Одатда пахса девордан бўлган ёки бугунги кун талабига жавоб бермай қолган бино бузилади-ку, нега тадбиркорнинг бу биносига тегинилди?" деб қаттиқ койиб гапирди. Шунингдек, тадбиркорларга халал бериш эмас, аксинча, ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади", деб иқтибос келтиради матбуот котибидан Daryo.uz нашри. Шунингдек, ДХХ раиси туманни айланган ва ҳокимият вакилларидан шикоят қилган 34 киши арзини тинглаб, уларга 1 миллиард 700 миллион сўм товон пули берилишини ваъда қилган.

Похожие видео