Бўстонлиқда милиция ходимлари дўконларни соат 22 дан кейин мажбуран ёптирмоқда HD
Тошкент вилоят, Бўстонлиқ туман маркази – Ғазалкент шаҳрида соат 22 дан кейин барча турдаги дўконлар милиция ходимлари томонидан мажбуран ёптирилаётгани ҳақида Озодликка тадбиркорлар шикоят қилиб, бу жараён акс этган аудио ва видео файллар тақдим қилди. Тадбиркорларнинг айтишича, туман ҳокимининг дўконлар соат 22.00 гача ишлаши ҳақидаги 2017 йилги қарори бекор қилинган, лекин милиция ходимлари буни инобатга олмаяпти. Бўстонлиқ туман ИИБ соат 22.00 дан кейин савдо дўконлари ёптирилаётганини тасдиқлади ва бу туман ҳокимининг кўрсатмаси билан амалга оширилаётганини айтди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мулозими, Озодлик мухбиридан Бўстонлиқдаги вазият ҳақида эшитгач, уни ўз назоратига олди. Тадбиркор Гўзал Қирбаева Озодликка жўнатган аудио, видео ва суратларда милиция ходимларининг 26 июль куни кечқурун соат 11 ларда унинг “Диёра асал” хусусий дўконини ёптиришга келгани ва харидорларни дўконга киргизмасликка ҳаракат қилаётгани акс этган.
Похожие видео
Показать еще