Ички ишлар вазирлиги ўз ходимлари ҳаққини ўзи бузаяпти HD
Аксар ўзбекистонликларнинг бирламчи шикоят манбаи бўлиб қолаëтган Ички ишлар вазирлигининг ўз ходимлари ҳам ўз вазирлигини қонунга амал қилмасликда айбламоқда. “Милиционер 40 соатлик иш ҳафтасини тушида кўради” Шахси очиқланмаслигини сўраб Озодликка мурожаат қилган бир гуруҳ милиционер¸ Ички ишлар вазирлиги ходимлари 25 йил кун кутган “Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар органлари тўғрисидаги Қонуни” 2017 йил 16 мартдан кучга киргани¸ аммо амалда ҳеч нарса ўзгармаганини айтмоқда. “Ушбу қонуннинг 30-моддасида “ички ишлар органлари ходимлари иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 40 соатдан ошиши мумкин эмас” деб белгиланган бўлса-да¸ бу модданинг ҳали-бери кучга киришига ишонмаймиз. Чунки биз ички ишлар ходимлари эрталаб ишга соат 08:30 да келсак¸ ҳар куни шанба ва якшанба кунлари ҳам соат 22:00 гача ишда бўламиз, ҳисоблаб кўрсак, ўртача кунига 12 соат хизматда бўлсак, демак ҳафтасига 84 соат бўлади. Биз ҳафтасига 40 соатлик ишни тушимизда кўрсак керак”¸ дейилади милиция ходимлари Озодликка йўллаган шикоятда. Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги собиқ амалдорларидан бири¸ милиция ходимлари иш вақтининг белгиланмагани йиллардан бери ҳукм суриб келган ҳақсизлик эканини айтади.
Похожие видео
Показать еще