Манбалар: Отабек Муродов ҳибсга олиниши ортидан Бош прокуратурада янги "тозалаш" бошланди HD
Отабек Муродов 20 июнь куни президент фармони билан Ўзбекистон Бош прокурори лавозимидан олингани ортидан тизимдаги ўнлаб юқори лавозимли мулозим ишдан олинган. Бу мулозимларнинг кўпчилиги¸ гувоҳ ëки жиноят иши фигуранти сифатида сўроқ қилинмоқда. Ҳибсда қолаëтган Отабек Муродов эса¸ жараëнга яқин расмийнинг айтишича¸ адвокат билан учраштирилмаяпти. Ўзбекистон куч ишлатар тизимларидаги бир-биридан мустақил иккита мулозим иддаосига кўра¸ собиқ Бош прокурорга яқин бўлган прокуратура ходимларидан каттагина қисми ишдан олинган. Улардан ўнга яқини жиноят иши фигуранти сифатида терговга тортилган. Бораëтган тергов¸ шунингдек кадрлар алмашинувига оид матбуотга маълумот бериш ваколати йўқлиги боис¸ бу мулозимлар шахси сир қолишини сўради. Озодлик гаплашган ҳуқуқ тизими расмийсига кўра¸ вилоят прокурорларининг 70 фоизидан ишдан кетиш ҳақида ариза олинган ва бу аризалар қондирилган. Ҳозирча бу маълумот Бош прокуратура томонидан расман тасдиқланмади. Озодлик гаплашган бу мулозимлар ишдан четлаштирилган прокуратура ходимлари ўз собиқ раҳбари Муродов устидан кўрсатма ëзиб беришганини билдирди. Суҳбатдош иддаосича¸ бу ходимлар ўз кўрсатмасида Бош прокурорга катта суммада пора беришга мажбурланганини ëзиб берган. Прокуратурадаги кадр ўзгаришлардан хабардор мулозим Озодликка Отабек Муродов қамалиши ортидан лавозимидан ажраган амалдорлар рўйхатини тақдим қилди. Бу рўйхатда Бош прокуратуранинг Ички ишлар вазирлиги органларидаги қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Баҳром Тоштемиров¸ Қорақалпоғистон прокурори Хидир Каримов¸ Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Мирсафоев номлари бор.