Милиция амалдори машинаси билан авария содир этган 20 ёшли йигитнинг дараги чиқмаяпти HD

09.11.2019
Андижонлик деҳқон Дилмурод Тоҳиров вилоят ички ишлар бошқармасининг юқори мартабали амалдори машинаси билан йўл ҳодисаси содир этган 20 ёшли ўғлининг қаердалиги ҳақида Бош прокуратура ҳам Ички ишлар вазирлиги ҳам 12 кундан буён маълумот бермаётганини айтди. Дилмурод Тоҳировнинг даъво қилишича, ўғли Абдуллоҳ 26 октябрь куни "Ласетти" машинасида Андижон вилояти ИИББси терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Эргашев бошқариб кетаётган​ "Некция-2" машинага бориб урган. Кечқурун ички ишлар ходимлари Абдуллоҳ Тоҳировни ходимлари уйидан олиб кетган. Озодлик Абдуллоҳ Тоҳиров тақдири борасида ИИВдан изоҳ ололмади. Дилмурод Тоҳировнинг айтишича, 26 октябр куни ўғли Абдуллоҳ Тоҳиров Андижон вилояти ИИББси терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи, полковник Қаҳрамон Эргашев бошқариб кетаётган машина билан йўл транспорт ҳодисаси содир этган ва шу куни ички ишлар ходимлари Абдуллоҳни уйидан ушлаб кетишган.

Похожие видео

Показать еще