Чегарачилар 2 йигитни бейсбол таёғи билан калтаклади, ДХХ улар буйруққа бўйсунмаганини билдирди HD
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода қора ниқобли қуролланган аскарлар икки эркакни бейсбол таёғи билан калтаклаётгани акс этган. Озодлик видеода акс этган воқеа Фарғона вилоят, Фарғона туманининг Қирғизистон чегарасига туташ Ҳосилот аҳоли пунктида 10 ноябрь куни содир бўлганини аниқлади. Калтакланган йигитлар Ҳосилот аҳоли пунктида яшовчи 22 ёшли киракаш Умиджон Саиджонов ва унинг 23 ёшли шериги Абдурасул Фозиловлардир. Калтакланиш оқибатида Фарғона туман касалхонасига ётқизилган Саиджонов ва Фозиловлар Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари уларни сабабсиз калтаклаганини 13 ноябрь куни Озодликка айтишди. Айни пайтда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳам 12 ноябрда ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан баёнот чиқарди. Баёнотда Саиджонов ва Фозиловлар чегараолди ҳудудидан "Nexia" машинасида ўтаётганларида чегара нарядининг "тўхта" буйруғига бўйсунмаганликлари боис чегарачилар уларга нисбатан куч қўллашга мажбур бўлганликлари айтилади.
Похожие видео

15.11.2018
03:01
“Пиёз иши” фигурантларидан бири ўзини ўзи ўлдирганига яқинлари ишонмаяпти
youtube

22.09.2022
23:43
Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари сессиясида иштирок этди
youtube
Показать еще