Бир гуруҳ зиёлилар Гдлян ва Ивановни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни талаб этмоқда HD

06.05.2018
Ўзбекистонлик бир гуруҳ зиёлилар Республика бош прокуроридан ўтган асрнинг 80-йилларида “пахта иши” деб аталган жиноят ишини тергов қилган москвалик терговчилар Тельман Гдлян ва Николай Ивановга нисбатан жиноий иш қўзгатишни талаб қилмоқда. Бу борада тарихчи-публицист Шуҳрат Саломов, психология фанлари доктори Махмуд Йўлдошев, Қашқадарё вилояти ИИБ сиёсий бўлимининг собиқ бошлиғи, пенсионер Олломурод Исоқулов, заҳирадаги подполковник Шокир Долимов ва ёзувчи Акбар Мирзо томонидан имзоланган мурожаат ЎзА томонидан 3 май куни эълон қилинди. “1. Ўзбекистонда ишларни кўриб чиқиш чоғида Т.Гдлян шахсан ўзи ва унинг тергов гуруҳи қонунларни қўпол равишда бузиб келишган, ўзбек халқига нисбатан зўравонлик, ўзбошимчалик, таҳқирлаш, ҳақоратлаш ва қадр-қимматини топташга йўл қўйган. 2. Жиноий-процессуал меъёрлар талаблари, ССРИ Бош прокурорининг буйруқлари инобатга олинмаган, бу оғир оқибатларга олиб келган, бегуноҳ фуқаролар хибсга олинган, конституцион ҳуқуқлари ғайриқонуний равишда чекланган, улар асоссиз жиноий жавобгарликка тортилган”, дейилади мурожаатда.

Похожие видео

Показать еще