ИД Бағдодийнинг ўлими ҳақда ҳам, янги раҳбар ҳақда ҳам ҳали эълон қилмади HD
Абу Бакр ал-Бағдодийнинг издошларига қилган сўнгги радио мурожаатларидан бири Ислом давлати (ИД) маҳбусларини, Сурия шимолидаги жамлоқ ва қамоқхоналарда ушлаб турилган аёлларни озод қилиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилиш даъватидан иборат эди. Курд хавфсизлик хизматлари экстремистик ташкилот раҳбари ўлимидан хабар топгач, ҳужум ёки тартибсизликлардан хавотирга тушиб, ўша муассасалардаги хавфсизликни мустаҳкамлаш тараддудига тушиб қолди. Айни муассасаларда жангарилар ташкилотининг 80 мингдан ошиқ аъзоси ва тарафдори, жумладан, аёллар ва болалар ушлаб турилибди. Жорий ойда Суриянинг шимоли-шарқига Туркия армияси бостириб киргандан сўнг қўлга олинган кишиларнинг тақдири нима бўлиши ноаниқлиги билан боғлиқ хавотир юзага келди, негаки, Бағдодий мурожаатидан сўнг орадан ўтган деярли икки ҳафта мобайнида ҳудуддаги қўшинлар таркибида йирик ўзгаришлар рўй берди. Курд амалдорлари турклариннг ҳужумини қайтариш учун жангчилар ва логистикани фронт чизиғига кўчириш кераклигини айтди. Туркия ўз қўшинларини чегара бўйидаги ҳудудларга киритди, Сурия чегарачилари эса бошқа ҳудудларга жойлаштирилди. Сулҳ ва курд кучларини чегарадан узоқроқ ҳудудга жойлаштириш ҳақидаги келишув омонат бўлиб турибди. Ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақидаги ҳабар жамлоқларда эълон қилинмаган бўлса-да, унинг Суриядаги вақтинчалик ушлаб туриш муаасасаларида яшаётган тарафдорлари қўлида телефон бор ва улар бундан хабар топгани эҳтимолдан холи эмас. − Модомики, эркакларимиз қамоқда экан, биз халифалик аскарларимиз, − деган шиорларни айтиб бақирди Сурия шимолидаги маҳбуслар ушлаб турилган энг катта жамлоқ ал-Ҳолдаги баъзи аёллар. Бу ҳақда курдлар етакчилигидаги ички хавфсизлик агентлиги ходими журналистларга исми сир қолиш талаби билан хабар қилди. Жамлоқда 70 мингдан ошиқ аёл ва бола бор, уларнинг 11 мингдан ошиғи чет элликлардир. 10 мингдан ошиқ маҳбус, жумладан, 2000 чет эллик Сурия шимоли-шарқидаги ҳибс жойларида ушлаб турилибди.