Ўн дақиқа ўттиз саккиз сония

18.06.2020
Туркия пойтахти Анқарада 2019 йили ҳалок бўлган ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодированинг иши Конституциявий судда кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда туркиялик адвокат Илёс Дўғон матбуотга маълум қилди. Адвокат мазкур ишни кўриб чиқиш илтимоси билан судга ариза киритган эди. Адвокат аризасида Нодира Қодированинг иши етарли тергов қилинмаганини, тергов принциплари бузилганини билдирган. Илёс Дўғон маҳаллий прокуратура Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилган деган хулосага келганини, аммо қиз яшаган хонадаги қатор буюмлар бу хулосани шубҳа остига қўйишини ҳам таъкидлаган. Нодира Қодирова 2019 йилнинг 24 сентябр куни тонгги 8:48 да генерал Ўналга тегишли тўппончадан отилган ўқдан яраланган. Соат 9:50 да Билкент касалхонасида жони узилган. У парламент депутати бўлган генерал Ширин Ўналнинг уйида 2017 йилдан бери ишлаб келган ва генералнинг касалманд онасига оқсочлик қилган. Нодира Қодированинг сирли ўлими Туркия оммавий ахборот воситаларида катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Элтуз нашри ҳам қатор мақолалар эълон қилган эди. Шундай мақолалардан бирини АҚШда яшовчи фаол Баҳодир Файз ёзган эди.

Похожие видео

Показать еще