A.Мансур:Янги йилни яхши ниятлар билан, яхши дуолар билан мусулмонлар кутиб олса, нима бўпти?! HD

16.01.2015
Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Янги йил байрамини кутиб олиш "ҳам ақлан, ҳам шаръан жоиз", деб фатво берди. Шайх Абдулазиз Мансур бу фатво мазмунини шарҳлар экан, "бунда гап Янги йилни кутиб олиш ҳақида бормоқда, нишонлашга рухсат йўқ" деди. Фарғонада танилган имом Рашод қори Камолов эса буни "мутлақо шариатга зид фатво" деб қоралади. Мусулмонга ҳам ақлан, ҳам шаръан жоиз байрам Ўзбек тилидаги ижтимоий тармоқлар, хусусан, Facebook саҳифасида баҳсларга сабаб бўлаётган фатво матнида мусулмонларга Янги йилни кутиб олишнинг "шаръан жоиз"лиги шундай асосланган: "... халқимиз ичида “Янги йилни, яъни 1-январь кунини кутиб олиш, байрам қилиш, бир-бирини табрик қилиш мусулмончиликка тўғри келмайди, у христианларнинг байрами каби гапларни гапириб юрувчилар ҳам бор. Биз шу каби кимсаларга яна бир бор эслатиб қўймоқчимизки, 1-январь христианларнинг байрами эмас, балки шамсий-милодий сана билан йил ҳисобини юритувчи халқларнинг ҳаммаси учун йил боши сифатида қарши олинадиган кун. Бинобарин, янги милодий-шамсий йилни диний байрам сифатида эмас, йилнинг янгиланиши, умримизга умр қўшилиши, эски йилда қилиб улгурмаган хайрли ишларимизни янги йилда қилиш учун яхши ниятлар билан кутиб олишимиз ҳам ақлан, ҳам шаръан жоиз экан", дейилади Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси расмий сайтида чоп этилган фатво мантида. Озодлик тингловчиларининг хабар қилишича, Тошкент ва бошқа йирик шаҳарлардаги аксарият масжидларда жума - 26 декабрь кунги намозда имомлар ана шу маъруза матнини ўқиб эшиттирган. Муҳими, келаётган хабарлар мазмунидан оддий намозхонлар бу маърузани "Имомлар Янги йилни нишонлаш жоиз, деб фатво берди" мазмунида қабул қилгани кўринмоқда.

Похожие видео

Показать еще