НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ҚИЛИНГАН ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛАДИ ин ША АЛЛОҲ HD
#хидоят_сари #намоз #намоздан_кейинги_дуолар Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва «Аллоҳумма антассалом ва минкассалом таборакта яя залжалоли ва икром», дер эдилар». Бошқа бир ривоятда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салом берсалар «Аллоҳумма антассалом...»ни айтиш миқдорича гина ўтирар эдилар», дейилган. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Намозни ўқиб бўлиб салом бергандан кейин қимирламай туриб уч марта «Астағфируллоҳ» дейиш ва «Аллоҳумма антассалом»ни охиригача ўқиш ҳозирда ҳамма томонидан амал қилинадиган ишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоси Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким, астағфируллоҳаллзии лаа илаҳа илла ҳува ал-ҳаююл қаююм ва атубу илайҳи» деса, уни мағфират қилинур, гарчи жангдан қочган бўлса ҳам», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Термизийнинг лафзида: «Ким астағфируллоҳил азийм» деса, дейилган. Шарҳ: Ҳадиси шарифнинг ровийcи Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: Зайд ибн Ҳориса ибн Шураҳбил ал-Калбий, кунялари Абу Усома, Зайдни жоҳилият дарида, ўғирлаб келиб, сотилади. Кейин Зайдни Хадижа онамиз сотиб олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларида уни у зотга ҳадя қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу қуллари Зайд ибн Ҳорисани озод қилиб, ўғил қилиб оладилар ва аммаларининг қизлари Зайнаб бинти Жахшга уйлантириб қўядилар. Қачонки Зайд, Зайнабни талоқ қилганларидан кейин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайдни чўрилари Умму Айманга уйлантириб қўядилар. Бу хотинларидан Усома ибн Зайд туғиладилар. Зайд ибн Ҳориса аввалгилардан бўлиб Исломга кирадилар. Бадр, Уҳуд, Хандоқ, Хайбар маъракаларида иштирок этдилар. Бадр жангидаги мусулмонлар ғалабаси хабарини, Мадинага олиб келган зот, шу киши эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммаси бўлиб, бу кишини еттита сариййа (қўшин)га амир қилиб тайинлаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ичида, Зайд ибн Ҳорисадан бошқа кишини исми, Қуръонда зикр қилинмаган эди. Бир куни Зайдни оталари билан амакилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ўғилларини беришликларини сўрашганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ихтиёрни Зайднинг ўзига берадилар. Зайд улар билан кетишга рози бўлмайди, балким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қолишликни ихтиёр қиладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу ерда ҳозир бўлганларга қарата: «Эй, инсонлар гувоҳ бўлинглар, бу Зайд менинг ўғлим ва меросхўримдир», деб эълон қиладилар. Оталари билан амакилари буларни ораларидаги муҳаббатни кўриб, ҳеч нарса дея олмасдан, орқаларига қайтиб кетишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишини яхши кўрар эдилар. Саҳобалар бу кишини З
Похожие видео
Показать еще