УШБУ ДУОНИ ТАКРОР ТАКРОР УКИНГ АЛЛОХ ДУОЛАРИНГИЗНИ ИЖОБАТ КИЛАДИ HD
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул тушганда: «Улуғ ва Ҳалийм бўлган, улуғ Аршнинг Роббиси бўлган, осмонлару ернинг Роббиси бўлган Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ», деб дуо қилар эдилар». Шарҳ: Бизнинг тилимизда «бошга мушкул тушиш» деб аталадиган ва инсон жонини қисиб турадиган катта ғамни араблар «карб» деб атайдилар. Бу оддий ғамдан бир неча бор кучли бўлади. Ушбу бобдаги «мушкул»дан мақсад арабча «карб» бўлади. Бу ривоятда дуо маъносидаги гаплар йўқ. Аммо таҳлил ва Аллоҳ таолонинг улуғ сифатларининг зикри бор. Ана ўшаларни ихлос билан такрорлаш баъзи сўзларни айтиб дуо қилишдан кўра мушкулни кушойиш қилишда катта ўрин тутади. Имом Термизий ривоят қилган «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло, кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан (нарсаларни) сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман, деди» ҳадиси шу ерда амалга ошади. Мушкулнинг номини айтмай, уни аритишни ҳам тилга олмай фақат ушбу ривоятда келган ибораларни ихлос ила такрорлайверилса, албатта, Аллоҳ таоло кушойиш беради. Зотан дуо очиқ – ойдин ёки зимдан бўлади. Карамли зотга мақтов айтишнинг ўзи, ундан сўраш билан тенг. Карамли зотга ҳамд айтиш, унга удо қилиш билан тенг. Бошига мушкул тушиб, ғамга ботган бандага тавсия қилинадиган энг машҳур дуолардан бири Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида туриб қилган дуоларидир. Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси «Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, иннии кунту миназ золимийн»дир. Қай бир мусулмон одам ўша дуони қилса, албатта, Аллоҳ унга ижобат қилур», дедилар». Термизий ривоят қилган. Ушбу дуо Қуръони Каримнинг «Анбиё» сурасида зикр қилинган. Аллоҳ таоло айтади: «Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб, Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди». Зуннундан мурод, Юнус соллаллоҳу алайҳи васалламдир. «Нун» балиқ дегани, Зуннун эса, балиқ эгаси дегани. Юнус соллаллоҳу алайҳи васалламни денгизда балиқ ютиб юборган, кейин қирғоққа келиб, Аллоҳнинг амри билан чиқариб ташлаган. Шунинг учун у зот алайҳиссалом Зуннун–балиқ эгаси, лақабини олганлар. «Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди». У киши қавмларига Аллоҳнинг амрини етказганларида, улар қабул қилмадилар. Юнус соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмларининг қилмишларидан ғазабланиб, юртларини ташлаб чиқиб кетдилар. «Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди». Бу гумон қавмларининг саркашлигидан келиб чиққан эди. Юнус соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга, сизлар Аллоҳ амрига бўйинсунмасангиз, бошқа жой қуриб кетгани йўқ, Аллоҳнинг ери кенг, бошқа жойга бориб даъват этсам, улар қабул қиладилар. Аллоҳ мен