Шавкат Мирзиёев: Инсоннинг яшаш шароити яхши бўлмаса, оиласида тинчлик, ишида унумдорлик бўлмайди! HD

28.05.2021
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 май куни кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда шаҳар ва қишлоқларни янгилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиш бўйича кенг кўламли ва манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги уч йилда умумий майдони 41 миллион квадрат метр бўлган 155 мингта хонадон фойдаланишга топширилди. Кўп квартирали уй-жойлар сони 2 бараварга ошди. Янги уйлар, замонавий массивлар кўпайиши билан уларга хизмат кўрсатишнинг долзарблиги ортиб бормоқда. Бу бўйича ўтказилган сўровларда кўп қаватли уйларда яшовчи 35 фоиз аҳоли кўрсатилаётган хизматлардан норози экани, 65 фоизи ширкатлар ишини амалда сезмаётганини айтган. Бунга сабаб – кўп ширкатларнинг ўзи молиявий оғир аҳволда. Яхши хизмат кўрсатиб, одамлар ишончини қозонолмаяпти. Имтиёзлар берилганига қарамай, кредитлар вақтида сўндирилмаяпти. Шу билан бирга, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида маблағларни самарасиз ишлатиш, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари жуда кўп. Жумладан, охирги 2 йилда соҳанинг 100 га яқин мансабдор шахслари коррупциявий жиноятлар содир этгани учун жавобгарликка тортилган. Йиғилишда кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва уй-жой фондини янгилаш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Вилоят марказлари, шунингдек, Нукус, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида айрим мавзеларни, тажриба тариқасида, малакали бошқарув-сервис компанияларига бериш зарурлиги таъкидланди. Ушбу компаниялар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш жорий қилинади. Хизмат кўрсатиши яхши бўлганларига объект сони кўпайтириб берилади. Барча бошқарув-сервис компанияларида 24 соат ишлайдиган буюртма бериш марказлари ташкил этилади. Яна бир муҳим масала – кўп ҳолларда, ширкатлардаги қарздорлик хизматлар нархидаги номутаносиблик туфайли келиб чиқарди. Энди, уй-жойларни сақлашнинг минимал хизматлари ва меъёрларини маҳаллий кенгашлар аҳоли билан келишган ҳолда тасдиқлайди. Бунда, ҳудудий коммунал хизмат бошқармаси тариф параметрларини бандма-банд асослаб, қиладиган ишлари ва кўрсатадиган хизматлари бўйича режаларини тақдимот қилади. Ижтимоий реестрга кирган эҳтиёжманд оилаларга уй-жойларни сақлашга мажбурий тўловлар учун субсидия ажратилади. Ахборот технологиялари ва коммуни-кацияларини ривожлантириш вазирлигига шу йил 1 октябрдан бошлаб мажбурий тўловларни биллинг тизимида амалга ошириш бўйича ягона электрон платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди. Янги қурилган 3 мингта кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилиб, улар учун бошқарув компаниялари ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди. - Инсоннинг яшаш шароити яхши бўлмаса, оиласида тинчлик, ишида унумдорлик бўлмайди. Менинг энг катта ташвишим - лойиҳа сифатли эмас. Агар қурилишда коррупция омилларини йўқ қилиб, иқтисод нуқтаи назаридан халқнинг пули назоратини кучайтирсак, натижа бошқача бўлади, - деди давлатимиз раҳбари. Жорий йилда авария ҳолатидаги 212 та ик

Похожие видео