ДХХ Сардоба тўғони ўпирилишига лаққа балиқлар сабаб бўлганига оид версияни ҳам ўрганмоқда HD

30.05.2020
1 май куни Сардоба сув омборида рўй берган техноген фалокат юзасидан очилган жиноят иши терговида кўрилаëтган версиялардан бири¸ бу жараëндан билвосита хабардор Тошкент мулозимига кўра¸ “лаққа балиқ” версиясидир. Бу версияга кўра¸ сув омборида кўпайтирилган йиртқич балиқлар¸ хусусан¸ катта-катта лаққа балиқлар¸ тўғон девори емирилишига сабабчи бўлган бўлиши мумкин. Тўғон қулаганидан сўнг қўшни Қозоғистоннинг сув босган ҳудудларидан олинган видеоларда Сардоба сувида катта-катта балиқлар¸ хусусан¸ лаққа балиқларнинг кўплиги кўрилади. Терговга оид айрим маълумотларни Озодликка еткизган мулозимга кўра¸ ДХХ терговчилари сўроққа чақиртирилаëтганлардан сув омборидаги балиқчилик ҳақида батафсил суриштирмоқда ва жараëнга балиқчилик бўйича мутахассислар ҳам жалб этилган. Сардоба сув омбори маъмуриятининг Озодлик боғланган расмийси¸ шундай версия мавжудлигини инкор қилмади¸ айни пайтда¸ бу версияга жиддий тус бериш¸ жамоатчиликни “лоф ва ëлғон билан боқиш” бўлажагини таъкидлади. Тўғон емирилишига лаққа балиқлар айбдор? Сардобадаги техноген фалокат юзасидан жиноят иши терговини олиб бораëтган ДХХ терговчилари¸ сўроққа чақиртирилганлардан сув омборидаги балиқлар¸ хусусан¸ лаққа балиқлар ҳақида обдон сўраб-суриштирмоқда. Бу ҳақда Озодликка терговга чақиртирилганлардан бири яқини шахси сир қолиш шарти билан хабар қилди. “Терговчилар¸ асосан¸ балиқ версияси бўйича кўп савол берган. Сув омбор ишга тушгандан кейин¸ бу ерда ҳар хил балиқ олиб келиб кўпайтирилган. Сардобадан тошиб Қозоғистонга борган сувдан катта-катта лаққа балиқлар чиққани видеоси тарқаб кетганидан кейин¸ 1,5 - 2 метрлик бунча кўп лаққа балиқ сув омборида қаердан пайдо бўлди¸ деган савол кун тартибига тушган. Бу балиқлар табиий йўл билан пайдо бўлиши мумкин¸ лекин сув омборида бунча кўп миқдорда катта балиқ боқишга рухсат йўқ. Шунга ҳозир ДХХ балиқчилик сохасидаги мутахассисларни консультант сифатида чақириб¸ бу ерда лаққа балиқларнинг кўпайтирилиши тўғон емирилишига сабаб бўлган бўлиш эҳтимолини ўрганаяпти”. “Сардоба иши” терговини олиб бораëтган ДХХ матбуот хизмати очиқ ишламаслиги¸ унинг телефон ва электрон манзили жамоатчиликка эълон қилинмаслиги боис¸ бу идора билан боғланиб¸ ундан изоҳ сўрашнинг имкони йўқ. “Сардоба сув омборида балиқ боқилган¸ лекин қонуний боқилган!” “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли Сардоба сув омбори дирекцияси расмийси Озодлик билан суҳбатда сунъий сув ҳавзасида балиқчилик билан шуғулланиб келинганини эътироф этди. Айни пайтда бу расмий лаққа балиқлар кўплиги тўғон емирилишига сабаб бўлган¸ деган версияни қатъият билан инкор қилди. “Бу гапларнинг ҳаммаси лоф. Бунақа гаплар бўлмаган. Агар емирган бўлса¸ бошқа жойларда ҳам оз бўлса ҳам йўли бўларди. Ҳамма жойни текшириб чиқдик¸ бошқа жойда унақа тешик ëки из йўқ. Бу гаплар лоф ва одамларни алдаш керак эмас. Балиқ боқилган¸ лекин ноқонуний эмас. Фреш лайнми¸ деган фирма бор¸ улар сувнинг ичига балиқ қўйиб¸ кўпайтирган. Обично сазан ва карас деган кичкина балиқлар боқилган. Уларнинг бу ерда консерва завод

Похожие видео

Показать еще