4-Нисо (Niso surasi) HD
Бу сура ҳам Мадинада нозил бўлган узун суралардан бўлиб, бир юз етмиш олти оятдан ташкил топган. У мусулмонларнинг ички ва ташқи иш фаолиятларига доир шариат аҳкомлари билан тўла бир сурадир. Унда аёл, уй, оила, давлат, жамиятга алоқадор бўлган муҳим масалаларга жавоб берилади ҳамда бировларнинг қарамогидаги етим-эсирлар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўгрисида сўз боради. Бу сурада шунингдек, мерос ҳукмлари ҳам батафсил баён қилинди. Булардан ташқари, эр-хотин ўртасидаги алоқалар — уларнинг бир-бирлари олдидаги ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда эр оилада бошлиқ экани ва бу ҳуқуқдан у қандай фойдаланиши лозимлиги ҳақида йўл-йўриқлар берилади. Сўнгра оила доирасидан жамият миқёсига чиқиб, жамият мустаҳкам бўлиши учун кишилар ўртасида бирдамлик ва меҳр-шафқат, холислик ва багрикенглик барқарор бўлиши зарурлиги ўзига хос услубда уқтирилади. Бу сурада бошқалардагига нисбатан аёлларга оид шариат ҳукмлари кўп ва батафсил баён этилганлиги сабабли унга «Нисо» номи берилган.
Похожие видео
Показать еще