РОСУЛУЛЛОҲ, ЙИҒЛАГИМ КEЛМОҚДА, ҚАТТИҚ ЙИҒЛАГИМ... HD

11.11.2019
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 158-оят) деган-ку! Иймонимнинг асосий пойдеворларидан бири сизга муҳаббат қўйишдир, ё Расулуллоҳ! Ахир, сиз ўзингиз: “Сизлардан бирортангиз мен унга то ота-онаси, боласи ва барча инсонлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча ҳаргиз комил мўмин бўла олмайди ”, дегансиз-ку! Дарҳақиқат, сиз мана шундай олий муҳаббатга лойиқсиз, ё Расулуллоҳ. Аллоҳ таоло сизнинг зикрингизни баланд, қадрингизни олий қилди. Исмингизни Ўзининг исми ила ёнма-ён зикр қилди. Биз мўминлар фақат сиз рози бўладиган ишларни қиламиз. Ахир, Аллоҳ таоло мўминлик учун сизни рози қилишни шарт қилган-ку, ё Расулуллоҳ! “Агар мўмин бўлсалар, рози қилишларига Аллоҳ ва Унинг Расули ҳақлироқдир”. (Тавба сураси, 62-оят) Биз сизнинг буйруғингизни иккиланмасдан, сўзсиз бажарамиз. Чунки сизнинг амрингизга хилоф қилганларни Аллоҳ таоло фитна ва аламли азоб етишидан огоҳлантирган-ку, ё Расулуллоҳ! “(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш тутадиган кимсалар ўзларига бирор фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар!” (Нур сураси, 63-оят) Биз сизга тўлиқ итоат қиламиз. Чунки Аллоҳ таоло сизга бўлган итоатни Ўзига бўлган итоат билан ёнма-ён қўйган ва Ўзининг итоатига сизга бўлган итоатни шарт қилган-ку, ё Расулуллоҳ! “Ким пайғамбарга итоат қилса, батаҳқиқ, у Аллоҳга итоат қилибди”. (Нисо сураси, 80-оят) Қиёмат куни биз ҳасрат-надомат қилмаслигимиз учун бу дунёда сизга эргашамиз, ҳеч қачон буйруғингизга хилоф иш қилмаймиз. Чунки сизга эргашмаган, итоат қилмаган ҳамда сизнинг амрингизга қарши иш қилган осийлар қиёмат куни, албатта, жуда қаттиқ пушаймон бўлишади-ку, ё Расулуллоҳ! “Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: “Эҳ, кошки Аллоҳга итоат қилганимизда эди, Расулига итоат қилганимизда эди!”, дерлар”. (Аҳзоб сураси, 66-оят) Биз сиз танлаган йўлни танлаймиз, чунки сиз билан бир йўлни танламагани сабабли қиёмат куни золимлар ҳасрат-надомат чекишади-ку, ё Расулуллоҳ! “У кунда золим икки қўлини тишлаб: “Эй, воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!”, дер. “Эй, воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмаганимда эди. Батаҳқиқ, менга зикр (Қуръон) келганидан сўнг у (гумроҳ дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир”, дер. (Фурқон сураси, 27–29-оятлар) Биз Аллоҳ таолога суюкли банда бўлишимиз учун сизга эргашамиз ва итоат қиламиз. Чунки Аллоҳ таоло Ўзининг муҳаббатига – сизга эргашишни ва итоат қилишни шарт қилган-ку, ё Расулуллоҳ!. “Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади”. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир. Айтинг: “Аллоҳ ва Расулига итоат қилинг. Агар юз ўгирсангиз, Аллоҳ, шубҳасиз, кофирларни севмас”. (Оли Имрон сураси, 31–32-оятлар) Биз ўзаро ўртамизда чиққан келишмовчиликларга сизни ва сиз олиб келган одил шариатни ҳакам қиламиз. Ахир, ўзаро чиққан келишмовчиликларга сизни ҳакам қилмагунимизча, кейин сиз

Похожие видео