Колонияда содир бўлган исёнда камида 20 одамнинг ўлгани айтилмоқда HD

10.11.2018
Сўғд вилояти маъмурий маркази Хўжанд шаҳрида жойлашган қаттиқ режимли колонияда кўтарилган исён оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Озодлик радиоси тожик хизматига мамлакат ҳуқуқ идоралари мулозимлари маълум қилди. Ҳозиргача икки соқчи ҳалок бўлгани тасдиқланди. Хўжанднинг 16-микрорайонида жойлашган колонияда маҳбуслар 8 ноябрга ўтар кечаси исён кўтарган. Колонияда ҳалок бўлган соқчиларининг бири туғилиб ўсган қишлоғида дафн қилинди. Исённи бостириш пайтида бир нечта маҳбус ва соқчи яраланган. Озодлик радиосининг ҳуқуқ тизимидаги манбасига кўра, колониянинг 6 нафар яраланган соқчиси шифокорлар назорати остида қолмоқда. Ҳалок бўлган соқчиларнинг бири 29 ёшли Эҳсон Ёқубов 8 ноябрь куни Мастжоҳ туманининг Оббурдон жамоатида жойлашган Пастигав қишлоғида дафн қилинган. Эҳсон Ёқубов армияда хизматини ўтаб бўлганидан кейин, қаттиқ режимли колонияда ишлай бошлаган. Айтилишича¸ ўлган аскарнинг икки ёш фарзанди етим қолган. Пайшанба куни Озодлик билан шахси очиқланмаслиги шарти билан гаплашган ҳуқуқ-тартибот идораси мулозими колониядаги фавқулодда ҳолатни тергов қилиш учун учун махсус тергов гуруҳи тузилгани ва унга Тожикистон Бош прокурорининг ўринбосарларидан бири бошчилик қилишини айтди. Исён сабаби ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Ҳодиса ортидан қамоққа милиция махсус кучлари юборилган ва исён бостирилган.

Похожие видео

Показать еще