Ҳибсдаги собиқ бош прокурор ўз ўғлига қарши кўрсатма бера бошлагани айтилмоқда HD

08.05.2018
Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори, жорий йил 22 февралда ҳибсга олинган Рашитжон Қодиров қидирувдаги ўғли Алишербек Қодировга қарши кўрсатма бера бошлади. Бу ҳақда Озодликка Қодиров устидан олиб борилаётган тергов ишига алоқадор бош прокуратура мулозими маълум қилди. 66 яшар собиқ бош прокурор "товламачилик", "мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш" ва "пора олиш"да айбланмоқда. Айни пайтда, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги зобитига кўра, Рашитжон Қодиров соғлиги ёмонлашиб бораётганидан шикоят қилмоқда. Отанинг ўғилга қарши кўрсатмаси Исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган прокуратура ходимига кўра, Рашитжон Қодиров апрель ойи ўрталаридан бошлаб ўғли Алишербек Қодировга қарши кўрсатма бера бошлаган. "Қодиров ўғлига қарши ўтган ой ўрталаридан бошлаб показание беришни бошлади. Жиноят иши катта бўлгани учун айблов эпизодларига тўхталиш ҳозирча эрта. Лекин, тергов иши ҳали анча давом этади,"- деди прокуратура ходими.

Похожие видео