Мирзиëев гапидан кейин юқори рутбали ИИВ ходимлари участка нозирига айланмоқда HD

09.03.2019
Ўзбекистон президентининг жорий йил 10 январь куни берган оғзаки тавсияси асосида Ички ишлар вазирлиги ходимларининг 86 фоизини қуйи бўғинга тушириш ишлари бошланди. Озодлик билан 6 март куни суҳбатлашган ва исми эфирда эълон қилинмаслигини сўраган ИИБ полковнигининг айтишича¸ у ҳозирда Тошкент туманларидан биридаги оддий инспектор лавозимига туширилган. Суҳбатдошга кўра¸ ИИБ инспектори ўз асосий иши қолиб¸ туман аҳолисидан жарима ундириш¸ аҳоли сонини рўйхатга олиш ва махалла оқсоқоли топширган жамоат ишлари шуғулланмоқда ва шу боис инспекторнинг жиноятни олдини олиш каби асосий ишига вақт қолмаяпти. Унинг яна айтишича¸ вазирликдаги олий юридик маълумотли зобитларни участка нозири қилиб қўйиш тажрибаси тескари натижа берган. Президент фармони бор Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати мулозимининг 6 март куни Озодликка айтишича¸ бу ишлар “президентининг селектордаги топшириғига асосан, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов топшириғи асосида амалга оширилган. -Участка нозири олий юридик маълумотли бўлишини таъминлаш мақсадида тажрибали ходимлар жалб қилинди. Бу ПҚ–4075-сонли «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги прзеидент қарорига асосан амалга оширилди¸ деди ўзини ИИВ матбуот хизмати вакили деб таништирган мулозим.

Похожие видео