Собиқ мансабдор ДХХ томонидан давлатга хиëнатда айбланмоқда HD

13.03.2019
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг юқори лавозимли собиқ мулозими Қодиржон Юсупов Давлат хавфсизлик хизмати томонидан “давлатга хоинлик қилиш”да айбланмоқда. Яқинларининг айтишича¸ узоқ йиллардан бери руҳий хасталикдан азият чекиб келаëтган 67 яшар Юсупов 2018 йилнинг 3 декабрь куни тонгда Тошкент метрополитенининг Пушкин бекатида ўзини поезд остига ташлаган, аммо тасодиф билан омон қолган. Бошидан қаттиқ лат еган собиқ дипломат¸ оила-аъзоларига кўра¸ бу воқеадан кейин тушиб қолган руҳий транс ҳолатида “ўзининг Ғарб давлатларининг жосуси” экани ҳақида алжирай бошлаган ва касалхонага етиб келган ДХХ ходимлари ана шу “иқрор” асосида унга қарши жиноий иш очиб¸ собиқ мулозимни Жиноят Кодексининг 157-моддасида кўзда тутилган жиноятда айбламоқда. Яқинларига сўнгги марта 9 декабрь куни касалхонада кўрсатилган Қодиржон Юсупов¸ 10 декабрь куни ДХХ тергов изоляторига ўтказилган. Шундан бери унинг саломатлиги¸ қўйилаëтган айблов моҳияти ҳақида яқинларига ҳеч қандай маълумот берилмаëтир¸ оиласи ëллаган адвокатнинг уни ҳимоя қилиши ҳам рад этилган. Юсупов ишини тергов қилаëтган ДХХ терговчиси Озодлик билан суҳбатда бу ҳақда изоҳ берилмаслигини¸ Ўзбекистон Бош прокуратураси эса “ишнинг процессуал қонунчиликка мувофиқ олиб борилаëтганини” билдирди.

Похожие видео