Қашқадарё вилояти МХХ бошлиғи ҳам коррупция айби билан ҳибсга олинди HD
Қашқадарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳибсга олингани айтилмоқда. Озодлик манбаларига кўра, вилоятдаги энг нуфузли шахслардан бири ҳисобланган Иброҳим Деҳқонбоев билан бирга яна бир неча МХХ мансабдори ҳибсга олинган. Узметроном Интернет нашри ҳам Қашқадарё вилоятида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот тизимлари раҳбарларидан бири ҳибсга олинганини хабар қилди. Нашрга кўра, халқ орасида “Тожик” лақаби билан танилган бу шахс давлатга катта миқдорда зарар етказганликда айбланмоқда. Кейинги ойларда Ўзбекистонда МХХ тизимининг ўнлаб зобити қамоққа олинди. Озодликнинг Қашқадарёдаги манбаларига кўра, вилоят МХХ бош бошқармаси бошлиғи Иброҳим Деҳқонбоев ўтган ҳафта ҳибсга олинган. Манбамизга кўра, у билан бирга МХХнинг ҳуқуқ-тартибот органларини назорат қилиш бўлими бошлиғи Санжар Йўлдошев ҳам қўлга олинган. "Ундан бир ҳафта аввалроқ эса, вилоят МХХ иқтисодий жиноятлар бўлими раҳбари ҳам ҳибсга олинган эди", дея билдирди Озодлик манбаси.
Похожие видео
Показать еще