МХХ собиқ генерали Ҳаëт Шарифхўжаев уй қамоғига ўтказилди HD

06.10.2015
Мамлакат бошқарувига яқин ва бир-биридан мустақил икки манба иддаосича, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари, МХХ шахсий таркиби хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат хизмати собиқ бошлиғи Ҳаëт Шарифxўжаев уй қамоғига ўтказилган. Шарифxўжаев шу йилнинг июлида МХХнинг халқ орасида "Гвардейский", деб аталадиган тергов изоляторига ташланган эди. Манбалар иддаосича, собиқ генерал “иқтидордаги акахонлари кўмагида тергов жараёнидаги ҳибсни уй қамоғига алмаштиришга муваффақ бўлган”. Озодлик манбасининг иддаосича, МХХнинг собиқ генерали Ҳаëт Шарифхўжаев ижобий характеристикага эга бўлгани учун тергов чоғида эҳтиёт чораси ўлароқ уй қамоғида сақланиши мумкин, деб топилган. 52 ёшли Шарифхўжаев жорий йил бошида ишдан олинган. Июль ойида ҳибсга олингунига қадар Тошкент Олий МХХ мактабида оддий ўқитувчи бўлиб ишлаëтган, МХХ таркибидаги фаолияти эса тергов қилинаётган эди. Ҳукумат бошқарувига яқин манбанинг Озодликка билдиришича, собиқ генерал бундан икки ҳафта илгари МХХ ҳибсхонасидан уйига қайтарилган: "Ҳаëт Шавкатовични Зелимхон ака (Ўзбекистон Президенти маъмурияти бошлиғи Зелимхон Ҳайдаров - таҳр.) уйида берилган ошда кўрдим. Икки ҳафта олдин. Ҳаëт Шавкатович қўриқланган ҳолатда эди, аммо қўлида наручник (кишан) йўқ эди. Ўша ерда одамлар шивир-шивир қилиб, подвалдан домашний арестга ўтибди, дейишди. Гапни қисқаси контора хўжайини (МХХ раиси Иноятов назарда тутилган - таҳр.) ëрдами билан он улучшил свой учесть", деб иддао қилди Озодлик манбаси.

Похожие видео

Показать еще