Ош шахрида ҳибсга олинган муслима ҳибсдан озод этилди HD
Ош шахрида ҳибсга олинган муслима ҳибсдан озод этилди 2014 йилнинг 20-май куни, шу йилнинг 31 март куни ҳибсга олинган Омонова Зулфия ҳибсдан озод этилиб, уй қамоғига олинган ва давлатни тарк этиши таъқиқланган. Эслатиб ўтамиз, 2013-йил 16 апрел куни Мўминова кўчаси №69 уйда 300 га яқин одам, Ўзбекистон қамоқларидан бирида 14 апрел куни қаттиқ қийноқ оқибатида шаҳид бўлган Омонов Хамидуллоҳни ғойибона жанозасига йиғилган. Зулфия Омонова мусулмонлар таъқиб қилинаётганлиги, хусусан отасининг ўлими юзасидан видео чиқиш қилган ва шу факт туфайли унга Ош шахар ИИБ томонидан № 41-13-203 рақами билан жиноий иш очилган. 2013 йил 29 июл куни терговчи А. К. Шадыбеков томонидан вақтинча тўхтатилган ушбу жинойи иш, мазкур терговчи томонидан 2014 йил 31 март куни қайтадан қўзғатилган, Ош шахар суди эса 2014 йил 2-апрел куни Зулфияни 1 ой ҳибсда ушлаб туриш учун санкция қўллаган. Зулфия Омоновани ҳибсга олишда, жанубий ҳудуднинг диний ишлар бўйича Давлат комиссияси У. Шафигуллин ва Б. Эсеноваларнинг ҳулосаси асос бўлган. Бир етим қизни тақдирига бефарқ бўлмаган мусулмонлар, Зулфия Омоновани озод қилинишини талаб қилиб акция бошлашган. Мазкур акция апрел ойида бошланиб бутун дунё бўйлаб ёйилиб кетди. Бу акцияда араб, европа, осиё ва россия мамлакатлари мусулмонлари иштирок этишди. Жамоатчиликни бундай босими остида суд Зулфия Омоновани судгача ҳибсдан озод қилиниши тўғрисида қарор чиқарди.