Манбалар: МХХ полковниги қамоқдан чиқиб, ДХХ Қашқадарë вилоят бошқар. бошлиғи лавозимида ишламоқда HD
Полковник Таймураз Алимов қамоқдан озод қилиниб, 2019 йил охирида ДХХ Қашқадарë вилоят бошқармасига бошлиқ қилиб тайинлангани ҳақида Озодликка ҳукумат доираларига яқин бир биридан мустақил уч мулозим куни кеча маълум қилди. 44 яшар полковник Тaймураз Алимов 2018 йилнинг 26 февралида ҳибсга олингани ҳақида, Озодлик расмийлар маълумотига таяниб, ўша йил 28 февралда хабар берган эди. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишловчи мулозимнинг исми сир қолиш шарти билан 13 августда Озодликка айтишича, “44 яшар Таймураз Олимжонович Алимовнинг исми ДХХ штат жадвалида Қашқадарë вилоят бошқармаси бошлиғи деган лавозим қаршисида турганини" ўз кўзи билан кўрган. Иккинчи мулозимнинг айтишича, у Таймураз Алимовни вилоят ҳокимлигидаги мажлисдан кўрган. Учинчи мулозим Таймураз Алимовнинг исмини вилоят ҳокимлиги фармойишларидан бирида кўрганини айтди. Айни пайтда бу маълумотларнинг расмий тасдиғи Озодликда йўқ. Озодлик мухбирининг бу борадаги саволини Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати "Бу масала ДХХ тасарруфидаги масаладир, шунинг учун ДХХдан сўранг" деб жавоб берди. Ўзбекистон ДХХ матбуот хизмати билан боғланишнинг иложи бўлмади. “Элтуз” нашрининг ëзишича, Таймураз Алимовни Қашқадарëдаги мажлисларда кўришган. Нашр манбаси бундай деган: “Қашқадарёдаги фаолиятининг илк ойларида Таймураз Алимов панада юрди. Бироқ тахминан 2-3 ойдан кейин оммага кўриниш бера бошлади. Ҳатто вилоят ҳокими Зоир Мирзаев билан бир неча марта суратга ҳам тушди”
Похожие видео
Показать еще