Қашқадарёдаги анҳорда икки кунда икки инсон оёқлари топилди HD
Қашқадарё вилоят, Чироқчи туман, Ғаллачи қишлоғи ҳудудидан ўтган “Эски анҳор” каналидан 2 ва 3 июль кунлари икки инсон танасидан узилган учта оёқ топилган. Бу ҳақда Озодликка ўзини "Чироқчи туман Ичи ишлар бўлими ходими", деб таништирган шахс исми сир қолиш шарти билан 23 июлда маълум қилди. Ҳуқуқ-тартибот органларидан бирининг Республика миқёсидаги идораси мазкур ҳолат юзасидан тергов олди текширувлари олиб борилаётганини билдирди. Ўзини "Чироқчи туман Ичи ишлар бўлими ходими", деб таништирган шахс хабарининг исботи сифатида Чироқчи туман Ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан вилоят ИИБ раҳбарига алоҳида-алоҳида йўлланган икки маълумотнома нусхасини Telegram мессенжери орқали йўллади. Маълумотномаларда "Эски анҳор" каналида топилган тана аъзолари кимга тегишли экани ва ва ўлим сабабини аниқлаш учун вилоят Суд-тиббёт экпертизаси (СТЭ) бюросига юборилгани билдирилган. Биринчи маълумотномада билдирилишича, 2 июль тушлик пайти Чироқчи туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, туманнинг Кўктош қишлоғидан оқиб ўтувчи "Эски анҳор" каналидан "инсон танаси ўнг оёқ қисми узилган, шишиб кетган ва танаси йўқ ҳолатда топилган".
Похожие видео
Показать еще