Uzbek Таниқли актёр Матёқуб Матчонов устидан маҳкама бошланди HD

15.09.2016
14 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида таниқли актёр Матёқуб Матчонов дохил яна уч киши устидан маҳкама жараёни бошланди. Матчонов бир қатор молиявий жиноятларда айбланмоқда. Манбаларга кўра, маҳкама кутилмаганда бошланган бўлсада, суд залига одам сиғмаган. Айни пайтда актёрнинг ҳамкасблари юқори идораларга илтимоснома йўллаб, Матчоновни озод қилишни сўрашган. "Суд залига одам сиғмади" 60 яшар Матчонов ва унинг шериклари устидан бораётган маҳкама жараёнига Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислик қилмоқда. “Суд бугун соат 10 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланди. Судни олдиндан огоҳлантирмасдан бошлашди. Улар ими-жимида, ошкор қилмасдан ўтказишни режалаштиришган экан. Лекин Матчоновнинг яқинлари хабар топгач, суд залига одам сиғмай кетди. Қариндош-уруғи, Матчоновнинг ҳамкасблари, жуда кўп одам судга келди”, деди хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз исми фош этилишини истамаган маҳкама қатнашчиларидан бири. Суднинг кейинги йиғилиши 20 сентябрга белгиланган. "Қолдирилган маҳкама" Ўтган ой ўртасида Матёқуб Матчонов устидан 17 августга режаланган маҳкама қолдирилиб, иш қайта терговга жўнатилган ва актёр МХХ назоратидаги ҳибсхонадан умумий режимдаги Тоштурма ҳибсхонасига кўчирилган эди. 60 яшар Матчонов ва яна уч шахс қатор "молиявий-иқтисодий" жиноятларда айбланмоқда. Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов 4 июлда МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Похожие видео

Показать еще