Умида Аҳмедова: Тошкентда илк кўргазмам хусусий галерея журъати билан очилди HD

25.07.2017
Тошкентда таниқли кинодокументалист ва фотограф, Ўзбекистон кинематографлар уюшмаси аъзоси Умида Аҳмедова кўргазмаси бошланди. Марҳум президент Ислом Каримов замонида тақиқланган ижодкор илк кўргазмасининг хусусий галерея жасорати билан ташкил қилинганини айтмоқда. "Беғубор осмон" номи остидаги кўргазма ZERO LINE хусусий арт-галереясида 24 июн куни бошланди - 26 августга қадар давом этади. Кўргазма очилиш маросими олдида Озодлик саволларига жавоб берган Умида Аҳмедова буни хусусий арт-галерея раҳбариятининг журъати маҳсули, деб баҳолади. - Шу пайтгача менга ҳеч ким сизнинг ишларингиз тақиқланган, деб айтмаган. Менимча, авваллари амалдорларнинг ўзлари қўрқишарди, менинг кўргазмамни очишга жураъти етмаган. Ҳар ҳолда менининг ишим тақиқлангани ёки тақиқланмагани ҳақида менда маълумот йўқ. Бу ZERO LINE​ хусусий галереясининг ташаббуси - бу факт. Албатта, мамлакатда раҳбарият ўзгариб, анча яхши ўзгаришлар бўлаяпти, яхши ўзгаришлар сезиляпти. Балки, ҳали яна кўргазмаларим бўлар, деб умид қиламан, - дейди Умида Аҳмедова.

Похожие видео

Показать еще