Поп бозорида савдо қилаëтган она-болани бозордан чиқариш учун ИИБ отряди ташланди HD

08.12.2020
Наманган вилоятининг Поп тумани марказидаги бозор ҳудудида савдо қилаëтган она-қизни бозордан ҳайдаш учун бутун бошли ИИБ отряди ташланди ва бу рейдга шахсан туман ИИБ раҳбари ўринбосари бошчилик қилди. 1 декабрь куни юзлаб одам кўз ўнгида содир бўлган бу воқеанинг Озодликка юборилган видеотасвирида¸ афтидан¸ тегишли ҳужжатлари йўқлиги боис ИИБ зўравонлигига нишон бўлган она ва қизнинг эҳтиросли гаплари¸ воқеага томошабин бўлиб турган оломоннинг эса¸ афтидан, ИИБ ходимларига қарата “шармандалар” дегани эшитилади. Поп туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Умид Эшонов 3 декабрь куни Озодликнинг бозордаги воқеа ҳақидаги саволини эшитиб¸ телефонини бутунлай ўчириб қўйди. Озодликка шахси очиқланмаслик шарти билан гапирган тошкентлик адвокат бу видеодаги ҳодиса ИИБ ходимларига “мансаб ваколатидан четга чиқиш” айби бўйича жиноят иши очишга асос бўлишини билдирди. Она-қизга қарши 10 га яқин ИИБ ходими ташланди Озодликка юборилган видеодаги воқеа¸ уни юборган наманганлик тадбиркорнинг айтишича¸ 1 декабрь куни Поп тумани марказидаги эски бозор ҳудудида бўлган. Унда рация кўтариб олган ИИБ дала формасидаги мансабдор ва яшил формадаги ўнга яқин ИИБ ходимининг икки аëлни пештахта устидаги нарсаларни йиғиштиришга мажбурлаëтгани¸ асабий ҳолатдаги аëлларнинг эса уларни қарғаëтгани кўрилади.

Похожие видео

Показать еще